Абдулла Арипов Қозоғистон делегациясини қабул қилди
Жамият
−
02 Ноябрь 2020
3890Бугун, 2 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов Қозоғистон Республикаси Бош вазири ўринбосари Роман Скляр бошчилигидаги ушбу мамлакат ҳукумати делегацияси вакилларини қабул қилди.
ЎзАнинг хабар беришича, учрашувда олий ва юқори даражада эришилган келишувларнинг жорий ҳолати ва истиқболи муҳокама қилинди.
Яхши қўшничилик, стратегик шериклик ва кўп қиррали ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш, савдо-иқтисодий, тиббиёт, таълим, транспорт ва логистика соҳалари бўйича янги истиқболли лойиҳаларни биргаликда амалга ошириш юзасидан ўзаро фикр алмашилди.
LiveБарчаси