Абдулазиз Комилов ОАВ эркинлиги бўйича Глобал конференцияда иштирок этади
Жамият
−
09 Июль 2019
2402Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов амалий ташриф билан Буюк Британияга бориши кутилмоқда. Бу ҳақда ТИВ Матбуот хизмати хабар тарқатди.
Маълум бўлишича, Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов бошчилигидаги делегация 2019 йил 9-12 июль кунлари амалий ташриф билан Буюк Британияда бўлади ва Лондон шаҳрида ОАВ эркинлиги бўйича Глобал конференцияда иштирок этади.
Ташриф дастурига кўра Буюк Британия расмий шахслари билан икки томонлама учрашув ва музокаралар ўтказиш ҳам режалаштирилмоқда.
LiveБарчаси