Абдулазиз Комилов Хитойга боради
Жамият
−
10 Май 2021
3718Жорий йилнинг 11-12-май Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Aбдулазиз Комилов Сиан шаҳрида бўлиб ўтадиган “Хитой – Марказий Осиё” иккинчи вазирлар учрашувида иштирок этиш учун Хитой Халқ Республикасига ташриф билан боради. Бу ҳақда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, мазкур тадбирда, шунингдек, Хитой Халқ Республикаси, Қирғиз Республикаси, Қозоғистон Республикаси, Тожикистон Республикаси ва Туркманистон ташқи сиёсат идоралари раҳбарлари ҳам қатнашади.
“Вазирлар учрашуви чоғида ўзаро сиёсий ишончни мустаҳкамлаш, томонлар учун манфаатли ҳамкорликни янада илгари суриш, қўшма лойиҳаларни амалга ошириш, транспорт йўлаклари боғлиқлигига кўмаклашиш ва узлуксиз савдога кенг йўл очиш, минтақавий хавфсизликни таъминлаш ҳамда замонавий чақириқ ва таҳдидларга қарши курашиш борасидаги муносабатларни чуқурлаштиришга оид долзарб масалаларни муҳокама қилиш режалаштирилган”, дейилади хабарда.
Ташриф давомида вазир Комилов Хитой Ташқи ишлар вазири Ван И билан икки томонлама музокаралар ўтказади ва “Ипак йўли” 5-Халқаро ЭКСПО очилиш маросимида нутқ сўзлайди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь