Абдулазиз Комилов Буюк Британиянинг янги элчисини қабул қилди
Жамият
−
28 Август 2019
2222Бугун, 28 август куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Буюк Британия ва Шимолий Ирландия Бирлашган Қироллигининг Фавқулодда ва Мухтор Элчиси этиб тайинланган Тимоти Торлотни қабул қилди.
Элчи ишонч ёрлиқлари нусхасини топширди.
Бўлиб ўтган суҳбат чоғида Ўзбекистон – Буюк Британия ҳамкорлигини янада ривожлантиришнинг ҳозирги ҳолати ва истиқболли йўналишлари муҳокама қилинди.
Икки томонлама муносабатларнинг динамик характери ва Ўзбекистон ҳукумат делегациясининг 9-12 июль кунлари Лондон шаҳрига қилган ташрифининг самарали якунлари мамнуният билан қайд этилди.
Учрашувда Ўзбекистон ва Буюк Британиянинг сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестиция, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги ҳамкорликни ривожлантириш учун мавжуд улкан салоҳиятни рўёбга чиқаришдан манфаатдорлиги тасдиқланди.
Турли жабҳалардаги алоқаларни фаоллаштириш бўйича таклифларга алоҳида эътибор қаратилди.
LiveБарчаси