Абдуқодир Ҳусанов “Манчестер Сити” футболчисига айланди
Спорт
−
11 Январь
19537Ўзбекистон миллий терма жамоаси марказий ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов Англиянинг “Манчестер Сити” футболчисига айланди. Бу ҳақда инсайдер Фабрицио Романо ўз Х саҳифасида маълум қилди.
Романонинг сўзларига кўра, футболчи ва “шаҳарликлар” ўртасидаги шартнома 5+1 кўринишида бўлади. Шунингдек, манчестерликлар Ҳусанов учун “Ланс”га бонусларни ҳисобга олган ҳолда 50 миллион евро тўлади.
Маълумот ўрнида, “Ланс” Абдуқодир Ҳусановни 2023 йилда “Энергетик БГУ”дан 100 минг еврога сотиб олганди. 20 ёшли футболчи клуб сафида умумий 24 та ўйинда майдонга тушиб, 1 та ассист амалга оширди. Футболчини тарбиялаган “Бунёдкор” эса 1 миллион евро даромад қилади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ўзбекистонлик марказий ҳимоячи “Ланс” клуби ва Осиё футболи тарихидаги энг қиммат трансферга айланиши хабар қилинганди.
LiveБарчаси