Абдуҳакимов бошчилигида каттаконлар Тошкентни велосипедда айланиб чиқди
Жамият
−
23 Октябрь 2020
12897Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси Азиз Абдуҳакимов Тошкент шаҳридаги велойўлакчалар ҳамда аҳолининг оммавий спорт турлари билан шуғулланиши йўлида амалга оширилаётган ишларни яқиндан кўздан кечирди. Ишчи гуруҳ таркибидан шунингдек Спорт вазири ўринбосари Аваз Каримов, Тошкент шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари Даврон Ҳидоятов, ҳокимнинг Ёшлар ишлари бўйича ўринбосари Дурдона Акрамова ҳамда Тошкент шаҳар Туризмни ривожлантириш департаменти директори Санжар Тожиев, туманлар ҳокимлари ва бошқалар ўрин олди.
Азиз Абдуҳакимов бошчилигидаги ишчи гуруҳ кун давомида пойтахтнинг Мирзо Улуғбек, Миробод ҳамда Сергели туманлари бўйлаб ўрганиш ишларини олиб борган. Велойўлакчалар, спорт майдонлари, спорт мактаблари, янги барпо этилаётган кўприк атрофи, туманда бунёд этилаётган янги уйлар атрофидаги ҳудудлар шулар жумласидандир.
Ишчи гуруҳ вакиллари маҳаллий аҳоли ҳамда сайёҳларнинг велойўлакчалардан фойдаланиш ва хавфсиз ҳаракатланиши учун яратилаётган шароитлар билан танишиб чиққани айтилмоқда. Жойларда бу йўналишда мавжуд камчиликларни ўрганиб, уларни тезкор бартараф этишга оид чора-тадбирларни амалга оширишга келишиб олинган.
Азиз Абдуҳакимовнинг маълум қилишича, Шаҳрисабз кўчасидаги велойўлакча яқин 10 кун ичида эксплуатацияга топширилади. Таъкидлаш жоизки, бу йўлакчаларда кўзи ожиз кишилар хавфсиз ҳаракатланиши учун алоҳида жой ажратилган.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 22 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари – Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси Азиз Абдуҳакимов ишга велосипедда бориб, автомобилсиз кун акциясини қўллаб-қувватлаган эди.
LiveБарчаси