Ўзбекистонда Бош вазир ўринбосари ишга велосипедда келди

Жамият

image

Ҳар йилнинг 22 сентябри дунёнинг кўплаб мамлакатларида "Бутунжаҳон автомобилсиз ҳаракатланиш куни" сифати ўтказилади. Ушбу кунга Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари – Туризмни риқожланириш давлат қўмитаси раиси Азиз Абдуҳакимов ҳам қўшилди. У бугун ишхонасига велосипедда келган. 

Бош вазир ўринбосари ижтимоий тармоқлар орқали кузатувчиларини автомобилсиз ҳаракатланиш кунида фаол иштирок этишга чорламоқда. Жумладан у шундай ёзади:  

“22 сентябр – Бутунжаҳон автомобилсиз куни сифатида дунёнинг жуда кўплаб давлатларида кенг нишонланади. Маълумотларга кўра, унда ер юзидаги 1 500 дан зиёд шаҳарнинг 100 миллиондан ортиқ аҳолиси фаол қатнашиб келади. 

Автомобилсиз кун ғояси 1995 йилда Буюк Британияда пайдо бўлган ва қисқа муддатда бутун дунёда кенг оммалашган.  2000 йилдан бери 22 сентябрь “Бутунжаҳон автомобилсиз куни” сифатида нишонланади. 

Шу куни автомобиль ҳайдовчилари шахсий транспорт воситаларидан камида бир кун фойдаланишмайди, баъзи шаҳарлар ва мамлакатларда пиёда юриш, велосипед ҳайдаш, жамоат транспортидан фойдаланиш, шунингдек, иш ва дам олиш жойларига пиёда бориш ғояларини тарғиб қилувчи махсус акциялар ҳам ташкил қилинади. 

Бундай тадбирларни ўтказишдан кўзланган асосий мақсад, энг аввало автомобиллардан чиқаётган турли заҳарли газлар орқали атмосферанинг заҳарланишини камайтиришга ўз ҳиссасини қўшиш, қолаверса пиёда юриш ва велосипедда сайр қилишни кенг тарғиб этишдан иборат. Бу эса аҳоли орасида соғлом турмуш тарзини кенг оммалаштириш йўлида хизмат қилади. 

Мен ҳам сизларни ушбу хайрли ташаббусни қўллаб-қувватлаб, шу кунни автомобилсиз ўтказишга ҳаракат қилишга чорлаб қоламан!”, деб ёзади Абдуҳакимов. 


Мақола муаллифи

Теглар

Азиз Абдуҳакимов

Баҳолаганлар

607

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг