Аббосбек Файзуллаев уйланяпти (видео)

Спорт

image

Бугун, 7 июль куни Ўзбекистон миллий терма жамоасининг аъзоси Аббосбек Файзуллаевнинг никоҳ тўйи бўлиб ўтмоқда. Тўй маросими Аббосбекнинг туғилиб ўсган жойи Сирдарё вилоятида ҳамда Тошкент шаҳрида ташкил этилди.

Маълумотларга кўра, футболчи никоҳ маросимини овоза қилишни истамаган. Ҳаттоки, 5 июль куни Сирдарёда ўтказилган тўйнинг ижтимоий тармоқларда тарқалган баъзи кадрлари ҳам ўчириб ташланган. Аббосбек Файзуллаев камтарона тўй маросими бўлишини истаган бўлиши мумкин.

Бироқ мамлакатнинг энг ёрқин футболчиларидан бўлган Файзуллаевнинг омма эътиборидан четда қолиши қийин масала. Шу сабабли тармоқларда бугун, 7 июль куни Тошкент шаҳрида бўлиб ўтаётган тўй маросимининг баъзи видеолари тарқалди. Кадрларда Аббосбекнинг тўйига Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Отабек Умаров бошчилигида Равшан Эрматов, Баҳодир Жалолов, Ойбек Қосимов ҳамда Муроджон Аҳмадалиевлардан иборат юлдузли меҳмонлар ташриф буюрганини кўриш мумкин. Шунингдек, маросимда миллий терма жамоанинг ёш легионер ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов ҳам иштирок этмоқда.

Маълумот учун, Аббосбек Файзуллаев яқиндагина Ўзбекистон миллий терма жамоаси билан Америка қитъасида бўлиб ўтаётган Жаҳон чемпионатида иштирок этиб, жамоанинг тарихий, биринчи голига муаллифлик қилганди. Унинг мундиалдаги иштироки қувонарли якунланмаган бўлса-да, “Оқ бўрилар” сафида тўп тепган қанот ҳужумчиси Аббосбекнинг баҳслардаги ҳаракати алоҳида эътироф ва эътиборга сазовор бўлди.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг