Аббосбек Файзуллаев Осиёнинг энг яхши ёш футболчиси бўлди

Спорт

image

Бугун, 29 октябрь куни Жанубий Корея пойтахти Сеул шаҳрида Осиё қитъаси бўйича футбол олами вакилларининг энг яхшиларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва Россиянинг ЦСКА клуби аъзоси Аббосбек Файзуллаев қитъада йилнинг энг яхши ёш футболчиси, деб эътироф этилиб, махсус соврин билан тақдирланди. Файзуллаевдан ташқари яна икки футболчи япониялик Гаку Навата ва жанубий кореялик Баэ Жун-ҳо совринга даъвогарлик қилди.

Маълумот учун, Аббосбек Файзуллаев Ўзбекистоннинг энг қиммат футболчиси ҳисобланади. 21 ёшли футболчи шу вақтга қадар Ўзбекистон миллий терма жамоасида 21 та ўйинда майдонга тушиб, 4 та гол урган ва 1 та голли узатмани амалга оширди. “Transfermarkt”га кўра, футболчининг қиймати 6 миллион еврони ташкил этади.


Мақола муаллифи

Теглар

Осиё Аббосбек Файзуллаев

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг