“Аҳолидан сабр қилишини сўраймиз”. Тошкентда иситиш мавсуми қачондан бошланиши очиқланди
Жамият
−
25 Октябрь 2023
22373Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳрида иситиш мавсумининг қачондан бошланиши билан боғлиқ бир-бирига қарама-қарши фикрлар кўпаймоқда. Шу муносабат билан шаҳар ҳокимлиги аҳолига ҳолат юзасидан тушунтириш берди.
Маълум қилинишича, иситиш мавсуми Гидрометеорология хизмати агентлигидан иситиш мавсумини маълум санадан бошлаш тавсияси олинганидан кейин Тошкент шаҳар ҳокимининг қарори билан бошланади.
“Пойтахт аҳолисидан вазиятга тўғри баҳо бериб, сабр қилишларини сўраймиз ҳамда яқин кунларда иситиш мавсуми бошланишини маълум қиламиз. Иситиш мавсумининг бошланиши жиддий жараён бўлиб, биз бунга бор масъулиятимиз билан ёндашамиз”, дейилади ҳокимлик хабарида.
Маълумот учун, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 15 июлдаги “Коммунал хизматлар кўрсатиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида”ги 194-сон қарорига асосан иситиш даври ташқи ҳавонинг ўртача суткалик ҳарорати 8 даражадан паст бўлган 5 кунлик давр тамом бўлган кундан кейинги кундан бошланиши, 8 даражадан юқори бўлганда эса тамомланиши керак.