Аҳмадалиев ва Исроил Мадримов эртанги жанг учун керакли вазнни қайд этди (видео)
Спорт
−
08 Апрель 2023
11131Жорий йилнинг 9 апрель тонгида ўзбекистонлик профессионал боксчилар Муроджон Аҳмадалиев ва Исроил Мадримов фаолиятидаги навбатдаги жангини ўтказади. 8 апрель оқшомида ўзбекистонлик чарм қўлқоп усталари вазн ўлчаш маросимида иштирок этди.
Иккинчи энг енгил вазнда WBA ва IBF камарлари соҳиби Муроджон Аҳмадалиев вазн ўлчаш маросимида 55,1 кг, унинг рақиби филиппинлик Марлон Тапалес эса 55,2 кг тош босди. Иккала жангчи ҳам белгиланган меъёрни қайд этди.
Исроил Мадримов эса ўзи учун янги вазнда рингга кўтарилади. Унга америкалик Рафаэль Игбокве рақиблик қилади. Вазн ўлчаш маросимида Мадримов 72 кг, Игбокве эса 72,5 кг вазн кўрсатди.
Маълумот учун, Муроджон Аҳмадалиев профбоксда умумий 11 та жанг ўтказиб, барча баҳсларда ғалаба қозонган. Мадримов эса 7 та баҳсда рингга кўтарилиб, барча жангда рақибларидан устун келган.
Қайд этиш жоиз, Америка Қўшма Штатларининг Сан-Антонио шаҳрида ўтказиладиган бокс оқшоми “Matchroom Boxing” промоутерлик компанияси томонидан ташкил этилмоқда. Жанглар Тошкент вақти билан 9 апрель куни 05:00 да бошланади.
LiveБарчаси