Аҳмадалиев ҳимоя жанги бўйича келишувга эришди

Спорт

image

Энг енгил вазн тоифаси (-55 кг)да IBF ва WBA камарлари соҳиби, ўзбекистонлик боксчи Муроджон Аҳмадалиев  филиппинлик Марлон Тапалесга қарши ҳимоя жангини ўтказади. Бу ҳақда “BoxingScene” нашри хабар берди.

Манбага кўра, иккала боксчи ҳам жангнинг молиявий томонлари бўйича келишиб олган. Ҳозирча жанг санаси ва ўтказилиш жойи маълум эмас, лекин тўқнашув 2023 йилнинг илк чорагида ёки апрель ойининг охирида бўлиши тахмин қилинмоқда.

Маълумот учун, Аҳмадалиев 2022 йил июнь ойида америкалик Ронни Риос (33-3)ни мағлубиятга учратиб, ўзига тегишли WBA ва IBF камарларини учинчи бор муваффақиятли ҳимоя қилган, Тапалес эса охирги жангини ўтган йилнинг май ойида мексикалик Хосе Эстрелла (23-19-1)га қарши ўтказиб, муддатидан аввал ғалаба қозонганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Boks Ahmadaliyev

Баҳолаганлар

1

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг