9 ойлик танаффус: ОЧЛ тизими ўзгартирилади
Спорт
−
13 Январь 2022
3609Осиё футбол конфедерацияси Чемпионлар лигаси мавсумининг куз-баҳор тизимига ўтганини расман эълон қилди. Бу ҳақда Ўзбекистонлик футбол мутахассиси, 2022 йилги жаҳон чемпионатининг менежери Алишер Никимбаев ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида ёзиб қолдирди.
“Шундай қилиб, бу бажарилди. Жорий мавсум 2022 йилнинг март ойида бошланиб, 2023 йилнинг февралида тугайдиган ўтиш даври бўлади”, дейилади хабарда.
Шунингдек, Чемпионлар лигасининг ғарбий зонасида гуруҳ босқичи ўйинлари вақти ҳам ўзгаради. Май ойига режалаштирилган учрашувлар апрель ойида ўтказилади.
Шундай қилиб, гуруҳ босқичи ва 1/8 финал ўртасидаги танаффус ғарбий минтақада 9 ойни ташкил қилади. Яъни, ҳар бир жамоада турнирнинг икки босқичи ўртасида иккитадан трансфер ойнаси бўлади ва таркиблар тубдан ўзгариб кетиши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, бундан аввал ОЧЛ баҳор-куз тизимида ўтказилган. Ўзбек клублари орасида “Пахтакор” ва “Бунёдкор” турнирнинг ярим финалига қадар етиб борган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь