9 ойда Ўзбекистонга 10,5 млн долларлик электромобиль импорт қилинган
Жамият
−
28 Октябрь 2021
4014Жорий йилнинг январь-сентябрь ойларида Ўзбекистонга 9 та хорижий давлатдан 558 та электромобиль импорт қилинган. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси маълум қилди.
Қайд этилишича, 9 та хорижий давлатдан импорт қилинган электромобилларнинг умумий қиймати 10,5 миллион АҚШ долларини ташкил қилади.
Жорий йилнинг 9 ойида қуйидаги давлатлардан электромобиллар импорт қилинган:
Хитой – 499 та;
Туркия – 24 та;
Литва – 13 та;
Германия – 8 та;
АҚШ – 6 та;
Жанубий Корея – 5 та;
Испания – 1 та;
Россия – 1 та;
Гонконг – 1 та.
Маълумот учун, электромобиль импорти ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 476 тага ёки қарийб 7 бараварга ошган.
Аввалроқ, жорий йилнинг сентябрь ойида Ўзбекистонга хориждан 57 та электромобиль импорт қилингани ҳақида хабар бергандик.
LiveБарчаси