82 турдаги хомашё ва ярим тайёр маҳсулотлар импорт божидан озод қилинди
Жамият
−
23 Октябрь 2021
7180Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқаришни янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.
Ҳужжат билан 2024 йил 1 январга қадар импорт божхона божи "ноль" ставкада қўлланиладиган айрим турдаги хом ашё ва ярим тайёр маҳсулотлар рўйхати тасдиқланди. У 82 та товарга татбиқ этилади, улар жумласида:
• кастор ёғи ва унинг фракциялари;
• асбест;
• натрий гидроксиди (каустик сода) қаттиқ шаклда;
• карбидлар, кимёвий таркиби аниқ ёки ноаниқ;
• ўсимлик ёки чорвадан олинадиган бўёвчи моддалар;
• керамик маҳсулотлар, эмал ёки ойна ишлаб чиқариш учун мўлжалланган шишасимон эмаллар ва глазурлар ва шунга ўхшаш препаратлар;
• тўқимачилик бўёғи;
• сирти фаол органик моддалар (совундан ташқари); сирти фаол воситалар, ювиш воситалари (шу жумладан ёрдамчи ювиш воситалари) ва таркибида совун мавжуд ёки мавжуд бўлмаган тозалаш воситалари;
• мойлаш материаллари ҳамда тўқимачилик матолари, чарм, мўйна ёки бошқа материалларга ёғ ва мой билан ишлов бериш учун фойдаланиладиган воситалар;
• сунъий мум;
• тайёр елимлар ва бошқа жойда номланмаган ёки киритилмаган бошқа тайёр адгезивлар;
• ферментлар, ферментли препаратлар;
• тўқимачилик тармоғида қўлланиладиган пардозлаш воситалари, бўяшни тезлаштириш ёки бўёқларни мустаҳкамлаш воситалари ва бошқа маҳсулотлар ҳамда тайёр препаратлар;
• сунъий мўйна;
• елимланган фанера, фанера ҳолига келтирилган панеллар ва қатламли ёғочдан шунга ўхшаш материалла;
• фильтр қоғоз ва картон;
• аппаратда йигирилган жун калава ипидан ёки аппаратда йигирилган жониворларнинг ингичка сочидан тайёрланган газламалар;
• зиғирпоя толасидан тўқилган газламалар;
• комплекс синтетик ва сунъий иплардан тўқилган газламалар;
• кимёвий иплардан ва бошқа тўқимачилик материалларидан тўқилган тўрлар.
Аввалроқ, айрим цитрус мевалари ва тўқимачилик маҳсулотлари импорти божхона божидан озод этилгани ҳақида хабар берган эдик.