81 фоиздан ортиқ овоз берувчилар референдумда қатнашди
Жамият
−
30 Апрель 2023 5720 1 дақиқа
Бугун, 30 апрель куни соат 17:00 ҳолатига кўра, 15 миллион 802 минг 095 нафар шахс Ўзбекистон Конституцияси бўйича референдум учун овоз берди. Бу ҳақда Марказий сайлов комиссияси маълум қилди.
Энг кўп аҳоли Фарғона вилоятида – 2 миллион 209 минг 804 нафар фуқаро овоз берган. Кейинги ўринларда кўп аҳоли овоз бериши бўйича Самарқанд (2 081 436) ва Қашқадарё вилоятлари (1 840 371) қайд этилган.
Статистикага кўра, соат 17:00 гача республикада жами 15 миллион 802 минг 095 нафар шахс овоз берган, яъни сайловчиларнинг 81,39 фоизи референдумда овоз беришга улгурган.
Live
БарчасиНавоийда Қорбоболар паради ўтказилди
25 Декабрь
Мария Захарова 50 ёшга тўлди
25 Декабрь