80 ёшли Байден президентликка қайта номзодини қўйиши мумкин

Олам

image

АҚШ Конгресси учун Оралиқ сайловларда кутилганидан ҳам яхшироқ натижалардан руҳланган Президент Жо Байден 2024 йилда бўлиб ўтадиган президентлик сайловларида ўз номзодини илагри суриши мумкин. Бироқ, сайловчиларнинг учдан икки қисми, шу жумладан демократларнинг 43 фоизи Байденнинг қайта сайланишини истамайди.

Бир нечта пойгаларда якуний натижалар ҳали чиқмаган бўлса-да, Демократлар партияси Сенат устидан назоратни ўз қўлига олган бўлиши мумкин. Вакиллар Палатасида эса йўқотишлар кутилганидан камроқ. Бу эса Президентнинг партияси учун тарихий тенденцияларни бузишдир.

Демократ стратег Женнифер Холдсворт маълум қилишича, Байден президентликка номзодини қўяди.

“Президент Байден қайта сайланиш учун номзодини қўяди ва шундай бўлиши зарур. У ғалаба қозонади. У жуда муваффақиятли бошқарувни амалга оширмоқда. Америка халқи буни тан олади. Республикачилар ва экспертлар ўз хавф-хатарлари остида Байденни паст баҳоламоқда”, деган у.

Бошқа бир демократ стратег Карен Финнининг айтишича, Оралиқ сайловнинг натижалари Байденга 2024 йилги сайловларда иштирок этиш ёки номзодини қўймаслик ҳақидаги қарорини хоҳлаган вақтда чиқариш имкониятини беради.

Жо Байден сайловчиларни ўз ғоялари билан жалб қилиш учун яхшигина ҳаракат қилиши керак бўлади. Сабаби Америка халқининг Байденга ишониш даражаси жуда пастлигича қолмоқда.

“Edison Resarch” томонидан ўтказилган сўров натижаларига кўра, сайловчиларнинг учдан икки қисми, шу жумладан демократларнинг 43 фоизи Байденнинг 2024 йилда қайта сайланмаслигини афзал билади. Сўров натижаларидан маълум бўлишича, республикачи сайловчиларнинг 90 фоизи Жо Байден ўз номзодини қўйиши керак эмас, деб ҳисоблайди.


Мақола муаллифи

Теглар

Жо Байден

Баҳолаганлар

58

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг