8 ҳудудда яна 200 га яқин одам коронавирусга чалинди

Жамият

image

Бугун, 15 сентябрь соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 197 нафарга ошиб, 48 192 нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг:

117 нафари Тошкент шаҳрида;

30 нафари Наманган вилоятида;

20 нафари Тошкент вилоятида;

12 нафари Самарқанд вилоятида;

10 нафари Хоразм вилоятида;

5 нафари Қашқадарё вилоятида;

2 нафари Фарғона вилоятида;

1 нафари Қорақалпоғистон Республикасида аниқланган.

Шу билан бирга, Юнусобод туманида яшаган 63 ёшли Н.Қ. (эркак) ҳамда Олмазор туманида яшаган 42 ёшли О.Б. (аёл), жами 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

Айни пайтда Ўзбекистонда 44 526 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (92 фоиз) соғайган.

Ҳозирда мамлакатда 3 266 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 451 нафари оғир, 243 нафари эса ўта оғир аҳволда. 


Мақола муаллифи

Теглар

Коронавирус Ўзбекистонда

Баҳолаганлар

158

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг