773 та корхона 6 млрд 337 млн сўмлик газни ўғирлаб келган

Жамият

image

Ҳудудларда газ муаммо бўлиб турган бир вақтда айрим шоввозлар пайтдан фойдаланиб, газдан ноқонуний фойдаланиш пайида. Жумладан, Ўзнефтгазинспекция, мажбурий ижро бюроси ҳамда “Худудгазтаъминот” АЖ ходимлари ва “Ўзстандарт” агентлиги томонидан ўтказилган назорат тадбирларида 6 млрд 337 млн сўм миқдорида газдан ўғринча фойдаланиб келингани аниқланган. 

Қайд этилишича, назорат тадбирлари натижасига кўра, 773 та ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланди. Ушбу натижага кўра 8 млн 334 минг метр куб миқдоридаги ноқонуний табий газдан фойдаланилганлиги яъни жами 6 млрд 337 млн сўм миқдорида газ таъминоти корхонасига зарар етказилганлиги аниқланди. 

Ушбу ноқонуний фойдаланиш  ҳолатларидан бири Тошкент вилоятидаги 3 та пиштган ғишт ишлаб чиқариш цехларида кузатилган. Газ ҳисоблаш ускунасига ташқи таъсир кўрсатилганлиги натижасида газ таъминоти корхонасига жами 2 млрд 210 млн сўм зарар келтирилганлиги аниқланган. Уларнинг орасида “Бинокор” МЧЖ раҳбарияти томонидан бир неча бор табиий газдан ноқонуний равишда фойдалангани учун жавобгарликка тортилган. Ушбу цех  газ таъминоти корхонасига бир неча марта зарар етказган. Сўнгги аниқлаш натижасига кўра, 1 млрд 790 млн сўм зарар етказилган..

Шунингдек, "Ўзнефтегазинспекция" томонидан ўтказилган навбатдаги тадбир натижаларига кўра, иссиқхоналарда табиий газдан ноқонуний фойдаланиш бўйича 84 та ҳолатлар аниқланган. Ўғирланган ёқилғи ҳажми 2 млн 173 минг метр куб (2 млрд 186 млн сўм)ни ташкил этмоқда.

Табиий газдан ноқонуний фойдаланиш бўйича 16 та (пиштган ғишт, оҳак, кулолчилик) цехлар ҳамда 673 та бошқа фаолият билан шуғулланувчи корхоналар аниқланган. Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, табиий газнинг ноқонуний истеъмоли ҳажми 6 млн 148 минг метр куб (4 млрд 204 млн сўм)ни ташкил этди. 

Юқорида кўрсатилган аниқланган ҳолатлар юзасидан расмийлаштирилган хужжатлар ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига тақдим этилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Газ

Баҳолаганлар

40

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг