74 яшар аёл 50 минг долларга чув тушди. У шунча пулни қаердан олган?
Жамият
−
20 Ноябрь 2019
11101Тошкентда икки эркак 74 яшар кекса аёлни 50 минг АҚШ долларига чув туширди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси хабар бермоқда
Мирзо Улуғбек тумани ИИО ФМБдан келиб тушган хабарга кўра, 2018 йилнинг 6 июнь куни 39 ёшли муқаддам судланган Нурилла А. ва 46 ёшли Ҳасан Н.лар 74 ёшли Малика А.га ҳамкорликда бизнес қилишни ваъда қилишган. Улар уй қурилиши учун пул кераклигини айтиб, аёлнинг ишончига киришган.
Эркакларга ишонган аёл уларга жами 50 минг АҚШ доллари пулни қўш қўллаб берган. Аммо Нурилло ва Ҳасан ваъдаларида турмасдан, пулларни ўз эҳтиёжларига сарфлаб юборишган.
Ушбу факт асосида Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси (“Фирибгарлик”) бўйича жиноий иш қўзғатилган.
LiveБарчаси