73 ёшли онахон вафот этди

Жамият

image

Тошкентда навбатдаги коронавирусга чалинган бемор вафот этди. Мамлакатда расман эълон қилинган коронавирус қурбонлари сони 126 нафарга етди.

Тошкент шаҳар Олмазор туманида яшаган 73 ёшли У.Т. (аёл)  12 июль куни COVID-19 инфекциясининг ўта оғир кечиши ва икки томонлама пневмония ташхиси билан Вирусология илмий-текшириш институти клиникасига ётқизилган.

Беморда ўткир юрак қон-томир ва нафас етишмовчилиги, ўпка шиши, коронавирусли энцефалит ва полиорган етишмовчилиги асоратлари кузатилган.

Шу билан бирга беморда юрак ишемик касаллиги, стабил зўриқиш стенокардияси, гипертония каби ҳамроҳ касалликлар аниқланган.

Шифохонада беморнинг даволаниши давомида шифокорлар томонидан консультация ва консилиумлар қилинган, даволаш жараёни мутахассислар тавсияси асосида олиб борилган. 

Мутахассислар томонидан ўтказилган реанимацион чораларга қарамасдан аҳволи асосий касаллик асоратлари ҳисобига кескин оғирлашган бемор ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилиги, ўпка шиши, сепсис ва полиорган етишмовчилигидан вафот этди.


Мақола муаллифи

Теглар

Коронавирус Ўзбекистонда

Баҳолаганлар

59

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг