64-ўлим. Қашқадарёда яна бир бемор коронавирусдан вафот этди
Жамият
−
14 Июль 2020
11440Ўзбекистонда коронавирусдан навбатдаги ўлим ҳолати қайд этилди. Бу мамлакатдаги 64-ўлим бўлди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.
Қашқадарё вилояти Қарши туманида яшовчи, 56 ёшли Б.В. (эркак) жорий йил 5 июль кунидан 10 июлгача тана ҳарорати кўтарилиб, ҳолсизлик кузатилган.
11 июль куни эса тана ҳарорати тушмай, ҳолсизлик ва йўтал кучайганлиги ҳамда нафас етишмовчилиги белгилари пайдо бўлганлиги сабабли “COVID-19” инфекциясига намуна топширган ва касаллик тасдиқланган.
Бемор оғир аҳволда вилоят Фтизиатрия ва пульмонология маркази реанимация бўлимига ётқизилган. Унга “COVID-19” инфекцияси ўта оғир кечиши ташхиси қўйилган. Касалли икки томонлама пневмония оғир кечиши, нафас етишмовчилиги асоратлари билан кечган.
Шифохонада беморнинг даволаниши давомида шифокорлар томонидан онлайн консультация ва консилиумлар қилинган, даволаш жараёни мутахассислар тавсияси асосида олиб борилган.
Бироқ шифокорлар томонидан стандартлар асосида ўтказилган реанимацион муолажаларга қарамасдан беморнинг аҳволи кескин оғирлашиб, юрак қон-томир етишмовчилигидан вафот этди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь