6 яшар қизни зўрлаган эркакка ҳукм ўқилди

3-саҳифа

image

Бугун, 15 февраль куни 2017 йилда туғилган қизни зўрлаган эркакка нисбатан қўзғатилган жиноят иши Тошкент шаҳридаги Чилонзор тумани жиноят ишлари бўйича судида кўриб чиқилди. Бу ҳақда суд мажлисида қатнашган Болалар омбудсмани маълум қилди. 

Жиноят кодексининг 119-моддаси (Жинсий эҳтиёжни зўрлик ишлатиб ғайритабиий усулда қондириш) 4-қисми юзасидан ёпиқ тарзда ўтказилган суд процессида мазкур оғир жиноят ҳар томонлама, холисона ўрганган равишда, ишдаги далиллардан ва иш учун аҳамиятли бошқа ҳолатлардан келиб чиқиб, ҳукм чиқарилган. Судланувчи айбли деб топилган ва унга амалдаги қонун доирасидаги қатъий жазо чораси – 16 йил озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинланган. Судланувчи жазони қаттиқ тартибдаги колонияларда ўташи белгиланган.

“Эътиборлиси, бундай тоифадаги жиноятлар учун жавобгарликнинг янги тартибига биноан, мазкур ҳукм қонуний кучга кирганидан сўнг маҳкумга нисбатан жазони юмшатиш ҳеч бир чораси қўлланилмайди ва у жазони тўлиқ ўтайди”, дейди Болалар омбудсмани. 

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Тошкент шаҳридаги мактабгача таълим муассасаларидан бирида тарбияланувчи қизларга тегажоғлик қилган боғча мудирасининг ўғлига нисбатан 6 йил муддатга озодликдан маҳрум этиш жазоси тайинланганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Чилонзор тумани

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг