6,5 мингга яқин хорижлик Санкт-Петербургдан ҳайдалди

Олам

−

image

Жорий йил бошидан буён Россиянинг Санкт-Петербург шаҳридан қарийб 6,5 минг нафар хорижий фуқаро мажбуран чиқариб юборилди. Уларнинг орасида ўзбекистонликлар ҳам бор. Бу ҳақда “Коммерсантъ” нашри хабар берди.

Санкт-Петербургдаги Федерал суд ижрочилари хизмати бош бошқармаси маълумотларига кўра, ўтган йилнинг шу даврида мамлакатдан чиқариб юборилган хорижликлар сони 6 минг нафардан бироз ошган.

Россияда кириш ёки мамлакатда бўлиш қоидаларини энг кўп Ўзбекистон, Тожикистон ва Қирғизистон фуқаролари бузган. Шунингдек, чиқариб юборилганлар орасида Жазоир, Гвинея, Бангладеш, Бразилия, Филиппин, Иордания, Германия, Исроил, Канада ва АҚШ фуқаролари ҳам бўлган.

Билдирилишича, хорижликлар Россияга кириш ёки мамлакатда бўлиш қоидаларини бузгани учун Маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги кодекснинг 18.8-моддаси бўйича жавобгарликка тортилган. Суд ижрочилари уларни “Пулково” аэропортидаги чегара назорати пунктигача кузатиб борган.

Россиядан мажбуран чиқариб юборилган хорижий фуқароларга беш йил давомида мамлакатга қайта кириш тақиқланади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ жорий йилнинг биринчи ярмида Ўзбекистон фуқаролари Россияга ишлаш мақсадида энг кўп кирган мигрантлар бўлгани ҳақида хабар берилган эди.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг