55-ўлим. Уйда даволанишга уринган яна бир бемор вафот этди

Жамият

image

Ўзбекистонда коронавирусдан навбатдаги ўлим ҳолати қайд этилди. Бу мамлакатдаги 55-ўлим бўлди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.

Тошкент шаҳри Миробод туманида яшовчи 50 ёшли Р.Ю. (аёл) жорий йил 3 июлдан 9 июлгача уй шароитида даволаниб юрган. Нафас етишмовчилиги белгилари кучайгач, 1-сон шаҳар клиник шифохонасига ётқизилган.

Унга “COVID-19” инфекцияси оғир кечиши, икки томонлама пневмония ташхиси қўйилган. Касаллик ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилиги билан кечган. Шунингдек, юрак ишемик касаллиги, илк аниқланган қандли диабет ҳамроҳ касалликлари билан ҳам оғриган. 

9 июль куни беморнинг аҳволи оғирлашиб, нафас етишмовчилиги белгилари кучайганлиги сабабли сунъий нафас олиш аппаратига уланган.

Бемор бир йилдан буён онкологик касаллик билан оғриб келган.Шифохонада беморнинг даволаниши давомида шифокорлар томонидан консультация ва консилиумлар қилинган, даволаш жараёни мутахассислар тавсияси асосида олиб борилган.

Бироқ шифокорлар томонидан стандартлар асосида ўтказилган реанимацион муолажаларга қарамасдан беморнинг аҳволи кескин оғирлашиб, ўткир юрак қон-томир ва нафас етишмовчилигидан вафот этди.


Мақола муаллифи

Теглар

Коронавирус Ўзбекистонда

Баҳолаганлар

437

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг