5 йил ичида ҳаво рекорд даражагача исийди – олимлар

Олам

image

Олимлар яқин беш йил ичида Ер ҳарорати рекорд даражага кўтарилишини тахмин қилмоқда. Бу ҳақда Туркиянинг Боғозичи университети қошидаги Иқлим ўзгариши ва сиёсати тадқиқот маркази директори профессор Левент Курназ “Anadolu”га маълум қилди.

Унинг қайд этишича, яқин беш йил ичида Ернинг ҳарорати энг иссиқ йил сифатида тарихга кирган 2016 йилнинг рекорд даражаларини янгилайди. 

Курназнинг эслатишича, Жаҳон метеорология ташкилоти ҳисоботига кўра, “Эль-Ниньо” феномени, яъни Тинч океанининг марказий ва шарқий зоналарида сув юзаси ҳароратининг аномал равишда ошиши, Ер ҳароратининг рекорд даражада исишига олиб келади.

Унинг сўзларига кўра, ҳар йили кўмир, нефть ва табиий газ қазиб олиш жараёнида атмосферага иссиқхона газлари чиқарилиши ҳисобига ҳаво ҳарорати кўтарилади.

“Эль-Ниньо” ҳодисасидан олдин яна бир табиий ҳодиса – “Ла-Ниньо” бутун уч йил давомида кузатилган. Бу келгуси йилларда ҳароратнинг рекорд даражага кўтарилишини муқаррар қилади. Ҳаво ҳароратининг ошиши мамлакатимиз ва Жанубий Осиё учун ҳам катта муаммо туғдиради, бу ерда ҳарорат аллақачон хавфли даражага етган. 2023 йилдан 2027 йилгача Ер юзасининг ўртача йиллик ҳарорати 1850-1900 йилларга нисбатан 1,1 дан 1,8 даражага юқори бўлишини тахмин қилмоқда. Бу, хусусан, қишлоқ хўжалиги соҳаси учун жиддий хавф туғдиради”, дейди тадқиқот маркази директори.

Шунингдек, шимолий қутбдаги исиш Ернинг қолган қисмига нисбатан анча кучли эканлигини қайд этган. 

“Келгуси беш йил ичида ҳароратнинг ошиши сайёрамизнинг қолган қисмига қараганда уч баравар юқори бўлади”, дейди Курназ.


Мақола муаллифи

Теглар

иссиқ Ер ҳарорати

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made