5 сентябрдан мактаб ва боғчалар фаолиятига рухсат берилади
Жамият
−
01 Сентябрь 2020
27596Ўзбекистонда мактабгача таълим ташкилотлари ва умумтаълим мактабларининг анъанавий ва масофавий шаклдаги фаолиятига рухсат берилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикасига коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича Республика махсус комиссияси қарорида белгиланди
Қарор билан 5 сентябрдан бошлаб ота-оналарнинг фикрлари ва маҳаллий депутатлар кенгашлари таклифларига мувофиқ сентябрь ойидан мактабгача таълим ташкилотлари ва умумтаълим мактабларининг анъанавий ва масофавий шаклдаги фаолиятига рухсат берилди.
Бунда ушбу объектлар қуйидаги санитария талабларига риоя этиши талаб этилади:
• ходимлар ва болалар (тарбияланувчилар)нинг соғлиғи ҳолатини доимий назорат қилиш (тана ҳароратини мунтазам ўлчаб бориш), тана ҳарорати 37 даража ва ундан юқори бўлган ёки инфекция аломатлари мавжуд бўлган ходимлар ва болалар (тарбияланувчилар)ни машғулотлар четлатиш;
• ходимлар тиббий ниқобдан фойдаланиши ва ижтимоий масофани сақлаши;
• санитария-гигиена ва дезинфекция талабларига қатъий риоя этиш, бино хоналарни доимий равишда дезинфекция қилиш, уларга кириш-чиқиш жойларини пирометрлар, антисептик воситалар ва дезинфекцион “тўшак”лар билан жиҳозлаш;
Маълумот учун, мамлакатда умумий ўрта таълим мактабларида ўқув йили 14 сентябрдан бошланиши кутилаётганди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь