5 нафар Украина фуқароси Ўзбекистонда қамоққа олинди
3-саҳифа
−
01 Декабрь 2021
20753Ўзбекистонда 5 нафар хориж фуқаросида одамларни чув туширишда айбланиб, жавобгарликка тортилди. Уларга нисбатан қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланилган. Бу ҳақда мамлакат Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти хабар бермоқда.
Қайд этилишича, жорий йилнинг 15 январь куни Украина фуқароси бўлган 29 яшар М.М. Тошкент шаҳрида “Golden Cash store” МЧЖ шаклидаги хорижий корхонасини таъсис этган. У бир гуруҳ шахслар билан олдиндан тил бириктириб, корхонанинг асосий фаолият тури чакана савдо бўлса-да, 2020 йил январь ойидан фуқаролар орасида ва интернет тармоғи орқали ушбу корхонадан тилла ва кумуш буюмларни сотиб олиш йўли билан йиллик 260 % гача даромад бериб бориш билан қизиқтирган ҳолда тарғибот-ташвиқот ишларини уюштирган. Фуқаролардан пул маблағларни қабул қилиб, мижозлар олдидаги мажбуриятларини янги мижозлар ҳисобидан гўёки даромад сифатида пластик карталарига маълум миқдорда пул маблағларини ўтказиш йўли билан қизиқтириб, республика бўйича кўплаб фуқароларнинг жуда кўп миқдордаги пул маблағларини қўлга киритган.
Жорий йилнинг 17 ноябр куни Тошкент шаҳар ИИББ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан “Golden Cash store” МЧЖ кўринишдаги хорижий корхона мансабдор ходимига нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 1881-моддаси 2-қисми “в, г” бандлари (пул маблағларини ва (ёки) бошқа мол-мулкни жалб этишга доир ноқонуний фаолият) билан жиноят иши қўзғатилган.
Айни вақтда мазкур жиноят иши бўйича фуқароларга етказилган зарарни аниқлаш ишлари амалга оширилмоқда.
Жиноят иши доирасида чет эл фуқаролари М.М., В.К., С.Т., А.С. ва Х.Ш.га 1881-моддаси 2-қисми “в, г” бандлари билан айблов эълон қилиниб, ҳар бирига нисбатан “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.
Ҳозирда жиноят иши юзасидан терговни Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти олиб бормоқда.
LiveБарчаси