Қибрайда уч киши танишини дўппослаб, ўлдириб қўйди

Жамият

image

Жорий йилнинг 8 июнь куни Тошкент вилоятининг Қибрай туманида жанжал оқибатида бир одам калтакланиб, ўлдирилди. Бу ҳақда ИИВ ҳузурида Тергов департаменти Матбуот хизмати хабар берди.

8 июнь куни соат тахминан 23:00 да фуқаро 30 ёшли Ш.К. танишлари 27 ёшли Ш.Р. ва 26 ёшли Б.А. билан бир гуруҳ бўлиб, Қибрай тумани Ёшлик кўчасида ўзларига олдиндан таниш бўлган 27 ёшли Д.Б., билан ўрталарида юзага келган оғзаки келишмовчилик натижасида жанжаллашиб қолишган. Жанжал вақтида улар Д.Б.ни бош-юз соҳаси ва танасининг турли жойларига қўл ва оёқлари билан бир неча маротаба уриб-дўппослаб, тан жароҳати етказишган.

Натижада Д.Б. оғир тан жароҳати олиб, ҳодиса содир бўлган жойда вафот этган.

Ҳолат юзасидан Қибрай тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан фуқаролар Ш.К., Ш.Р. ва Б.А.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 104-моддаси 3-қисми “д” банди (жабрланувчининг ўлимига олиб келган қасддан баданга оғир шикаст етказиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Ушбу фуқаролар гумон қилинувчи тариқасида жалб қилиниб, процессуал тартибда ушланган.

Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

қотиллик Тергов департаменти Қибрай

Баҳолаганлар

358

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made