Самарқандда 22 яшар йигит отаси тенги эркакни уриб ўлдирди
Жамият
−
29 Июнь 2020
14490Самарқандда 22 яшар йигит 52 яшар эркакни ўлдириб қўйди. Ўзаро келиб чиққан жанжалдан 10 кун ўтиб 52 ёшли Т.Б. шифохонада жон берди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти хабар бермоқда.
Жорий йилнинг 11 июнь кунидан 12 июнь кунига ўтар кечаси соат 01:30 да Самарқанд тумани “Янгиариқ” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида 52 ёшли Т.Б. ва 22 ёшли М.С. ўртасида ўзаро келишмовчилик келиб чиқади. Натижасида М.С. фуқаро Т.Б.ни юз соҳасига қўллари билан уриб, тан жароҳати етказади.
Орадан кўп ўтмай, Т.Б. Самарқанд тумани тиббиёт бирлашмаси жонлантириш бўлимига ётқизилган.
Ҳолат юзасидан Самарқанд тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан фуқаро М.С.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 104-моддаси 1-қисми (қасддан баданга оғир шикаст етказиш) билан жиноят иши қўзғатилган.
Жиноят иши бўйича М.С. ЖКнинг 104-моддаси 2-қисми “е” банди билан айбланувчи тариқасида ишда иштирок этишга жалб қилинган ва унга нисбатан “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.
Фуқаро Т.Б. шифокорлар томонидан кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамсдан жорий йилнинг 22 июнь куни шифохонада вафот этган. Жиноят иши эса ЖКнинг 104-моддаси 3-қисми “д” бандига қайта малакаланган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь