5 май “Касб ва меҳнат куни” сифатида нишонланади 

Жамият

image

Энди Ўзбекистонда ҳар йили 5 май “Касб ва меҳнат куни” сифатида нишонланади. Бу ҳақда Президент Шавкат Мирзиёевнинг жорий йилнинг 23 октябрь куни қабул қилинган “Касбий таълим тизимида ислоҳотларни амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида белгиланди.

Қарорга кўра, 2026 йилдан бошлаб 5 май куни “Касб ва меҳнат куни” сифатида ҳар йили кенг нишонланади ҳамда унинг доирасида жамоатчилик, айниқса, ёшлар орасида касблар жозибадорлигини ошириш ва касбий таълимни оммалаштиришга қаратилган тадбирлар тизимли равишда амалга оширилади.

Шунингдек, қарорда касбий таълим тизимини 2030 йилга қадар ислоҳ қилиш бўйича бир қатор мақсадли кўрсаткичлар ҳам белгиланган. 

Жумладан:

  • Халқаро ва қўшма таълим дастурлари жорий этилган техникумлар сони 250 тага етказилади;
  • 9-синф битирувчиларининг касбий таълим билан қамрови 29 фоиздан 50 фоизгача оширилади;
  • касбий таълим улушида дуал таълими улушини амалдаги 9 фоиздан 40 фоизга етказилади;
  • хорижда малака ошириш ва стажировкада қатнашган педагоглар сони 100 нафардан 2500 нафарга етказилади;
  • касбий сертификатга эга ишлаб чиқариш таълими усталари улуши 30 фоизга етказилади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда октябрь ойининг биринчи ҳафтаси Сиёсий қатағон қурбонларини ёд этиш ҳафталиги сифатида нишонланиши ҳақида хабар берилган эди.

Бунёд Келдибоев


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Шавкат Мирзиёев Касб ва меҳнат куни

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг