5 июндан ўқув марказлари фаолиятига рухсат берилади
Жамият
−
04 Июнь 2020
15252Ўзбекистонга коронавирус инфекциясини кириб келиши ва тарқалишини олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича Республика махсус комиссиясининг галдаги қарори билан, жорий йил 5 июндан “яшил” ҳудудларда “сариқ” ҳудудларга қўшимча равишда қуйидагиларга рухсат берилмоқда:
• индивидуал шуғулланиш учун тренажер заллари ва бассейнлар фаолиятига (карантин қоидаларига риоя этган ҳолда);
• маданият объектлари (театрлар) фаолиятига, индивидуал ва жамоавий репетициялар ўтказиш шарти билан (30 кишидан кўп бўлмаган), томошабинлар ва ташриф буюрувчиларга рухсат бермаган ҳолда, спектаклларни онлайн режимида ёки телевидение орқали трансляция қилиш йўли билан.
Шунингдек, 5 июндан “яшил” ҳудудларда таълим марказлари, тўгараклар фаолиятига рухсат берилди.
Бунда дарслар 10 кишидан кўп бўлмаган гуруҳ ташкил этиб, вақтини олдиндан келишган ҳолда ташкил этилиши керак.
Шунингдек, ходимлар ва болаларнинг соғлиғи ҳолатини доимий назорат қилиш (тана ҳароратини мунтазам ўлчаб бориш), инфекция аломатлари мавжуд бўлган ходимлар ва болаларни машғулотлар четлатиш, шунингдек, санитария-гигиена ва дезинфекция талабларига қатъий риоя этиш талаб этилади.
LiveБарчаси