46 мингдан ортиқ киши расмийлардан Навальнийнинг жасадини оиласига қайтаришни талаб қилди
Олам
−
19 Февраль
5942Икки кундан камроқ вақт ичида 46 мингдан ортиқ одам Россия Федерацияси Тергов қўмитасига Алексей Навальнийнинг жасадини оиласига қайтариш талаби билан мурожаат қилди. Бу ҳақда “Meduza” нашри маълум қилди.
Мурожаатларни юбориш учун “ОВД-Инфо” инсон ҳуқуқлари лойиҳасининг “Дятел” хизматидан фойдаланилади, бу бир неча дақиқада ариза юбориш имконини беради.
Янгилик эълон қилинган вақтда 46 965 та сўров юборилган.
“ОВД-Инфо” 17 февраль куни кечқурун мурожаатларни юборишга чақирган.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 16 февраль куни россиялик мухолифатчи, Президент Владимир Путиннинг ашаддий танқидчиси Алексей Навальний қамоқда ўлди. У Ямало-Ненец автоном округидаги Харп қишлоғида жойлашган 3-сонли “Қутб бўриси” ахлоқ тузатиш колониясида сақланаётган эди.
Мухолифатчининг ўлими ортидан Москвада жамоатчилик 16 февраль соат 17:00 дан бошлаб сиёсий қатағон қурбонлари ёдгорлиги олдига Навальний хотираси учун йиғилиб, гул қўйишни бошлади. Тошкентликлар ҳам Россиянинг Ўзбекистондаги элчихонаси ва қатағон қурбонлари музейи олдига гуллар қўйиб кета бошлади.
17 февраль куни Алексей Навальний хотирасига бағишланган намойишларда камида 100 дан ортиқ киши ҳибсга олинди.
LiveБарчаси