380 млн сўмлик тақинчоқларни ички кийимларига яшириб, чегарадан олиб ўтишга уринган шахс ушланди
3-саҳифа
−
30 Октябрь
3588Тошкент вилоятидаги “Ғишткўприк” чегара божхона постида қиймати 380 млн сўмлик заргарлик буюмларини яширинча Ўзбекистонга олиб киришга уринган шахс тўхтатиб қолинди. Бу ҳақда Тошкент вилояти божхона бошқармаси хабар берди.
Қайд этилишича, Ўзбекистонга ўтиш учун “Ғишткўприк” чегара божхона постига пиёда ҳолда кириб келган фуқаро ҳаракатлари божхона ходимларининг диққатини тортган ва уни шахсий кўрикдан ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилинган. Кўрик натижасида фуқаронинг оёғи ва ички кийимларига скотч билан ўраб яширилган умумий оғирлиги 450 грамм заргарлик буюмлари фош этилган.
Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, заргарлик буюмларининг қиймати 380 млн сўмни ташкил қилмоқда.
Ҳозирда ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
“Амалдаги тартибларга мувофиқ, жисмоний шахслар божхона чегараси орқали божхона тўловларисиз, йўловчи божхона декларациясида кўрсатган ҳолда умумий оғирлиги 65 граммдан кўп бўлмаган қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан заргарлик буюмларини олиб киришлари мумкин”, дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент халқаро аэропортида 1,5 млрд сўмлик соатни ноқонуний олиб ўтмоқчи бўлган шахс қўлга олинган эди.
LiveБарчаси
Путин халқига мурожаат қилди.
21 Ноябрь