1,5 млрд сўмлик соатни ноқонуний олиб ўтишга уринган шахс ушланди (видео)
3-саҳифа
−
29 Август
9102Тошкент халқаро аэропорти 1,5 млрд сўмлик соатни ноқонуний олиб ўтмоқчи бўлган шахс қўлга олинди. Бу ҳақда "Тошкент АЭРО" ихтисослаштирилган божхона комплекси хабар берди.
Маълум қилинишича, жорий йилнинг 24 август куни соат 02:40 ларда Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропорти чегара-божхона пости ходимлари томонидан Дубай-Тошкент йўналиши бўйича учиб келган Ўзбекистон фуқароси тегишли тартибда текширилганда, у 1,5 млрд сўмлик тилла соатни ноқонуний олиб ўтишга уринган.
Унга тегишли бўлган қўл сумкаси ичидан божхона назоратига белгиланган тартибда тақдим этилмаган, декларацияланмаган, жисмоний шахслар томонидан олиб кириш меъёридан ортиқ бўлган, қиймати 1 млрд 540 млн 260 минг сўмлик 1 дона сариқ рангли металлдан ясалган, оқ рангли тошлар билан безатилган Patek Philippe Geneve ёзувли қўл соати борлиги аниқланган.
Ҳолат юзасидан ҳозирда суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Маълумот учун, жисмоний шахсларга оғирлиги 200 граммгача бўлган кумушдан ҳамда 65 граммгача бўлган олтин ва бошқа қимматбаҳо металлардан ясалган тайёр заргарлик буюмларини йўловчи божхона декларациясини тўлдирмасдан, ушбу миқдорлардан ортиқ бўлганларини йўловчи божхона декларацияси асосида Ўзбекистон божхона ҳудудидан ташқарига олиб чиқишга рухсат берилади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Наманганда 1 млрд сўмлик тилла тақинчоқларни олиб ўтмоқчи бўлганларга ҳукм ўқилганди.
LiveБарчаси