366 нафар журналист коронавирусдан вафот этди – ХЖТ

Олам

image

Жорий йилнинг март ойи бошидан буён янги коронавирус инфекцияси COVID-19 туфайли 47 мамлакатдан камида 366 журналист вафот этди. Бу ҳақда Халқаро журналистлар ташкилотининг Бош котиби Блез Лемпен Женевада бўлиб ўтган Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашнинг 45-сессияси очилишида маълум қилди. 

Унинг сўзларига кўра, сўнгги пайтларда оммавий ахборот воситалари ходимлари орасида пандемия сабабли ўлим кўрсаткичлари кескин ортган. Бунинг кўп қисми Ҳиндистон ҳисобига тўғри келмоқда. 

Лемпен Инсон ҳуқуқлари бўйича Кенгашга аъзо 47 давлатни журналистларнинг соғлиғини ҳимоя қилиш чораларини кўришга чақирди. 

Халқаро журналистлар ташкилоти маълумотларига кўра, COVID-19 туфайли вафот этган журналистлар сони шу йилнинг 1 июлидан сентябрь ойининг бошигача икки баравар кўпайган. 

Умуман олганда, пандемия Лотин Америкасида 205, Осиёда 90, Европада 28, Африкада 22 ва Шимолий Америкада 21 журналистнинг ҳаётига зомин бўлди. 

Бундан ташқари, Халқаро журналистлар ташкилоти маълумотларига кўра, 2020 йил бошидан бери дунёда 54 журналист турли сабабларга кўра ўлдирилган. Шундай қилиб, бу йил дунё оммавий ахборот воситаларининг "йўқотишлари" сони 400 кишидан ошди. 


Мақола муаллифи

Теглар

Коронавирус Халқаро журналистлар ташкилоти

Баҳолаганлар

79

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг