35 йиллик тажрибага эга тиббиёт ходими коронавирусдан вафот этди

Жамият

image

Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Қорақалпоғистон филиали неврология бўлимининг катта ҳамшираси Зулфия Жуманиязова коронавирус инфекциясига чалинган беморларнинг саломатлигини тиклаш йўлида вафот этди.

Зулфия Жуманиязова 1964 йилда Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳрида туғилди. 1984 йилда Москва шаҳридаги тиббиёт билим юртини тугатиб, ўз меҳнат фаолиятини У.Халмуратов номидаги Республика кўп тармоқли тиббиёт маркази жонлантириш бўлимида ҳамшира бўлиб ишлашдан бошлади. 1996-2001 йилларда академик В.Воҳидов номидаги республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт маркази Нукус филиалида катта ҳамшира бўлиб ишлади. 2001 йилдан эса республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Қорақалпоғистон филиалининг дастлаб жонлантириш бўлимида, сўнгра неврология бўлимининг катта ҳамшираси бўлиб ишлаб келди.

Олий тоифали ҳамшира Зулфия Жуманиязова мамлакатда тиббиёт тизимини ривожлантириш, ундаги ислоҳотларни ҳаётга татбиқ этиш, аҳоли саломатлигини мустаҳкамлашда, ногиронликнинг олдини олиш борасида фидойи меҳнат қилиб келаётган ходимлардан бири эди.

Ўз касбининг фидойиси, ёшларнинг севимли устози бу ёруғ дунёни тарк этди. Изида уч нафар фарзанди, кўплаб шогирдлари қолди. У 35 йиллик меҳнат фаолияти давомида ёш ҳамшираларга касбга садоқат намунасини кўрсатди.


Мақола муаллифи

Теглар

Коронавирус Ўзбекистонда

Баҳолаганлар

410

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг