30 минг долларлик муҳаббат: Бухорода аёл севгилисини “шантаж” қилди
3-саҳифа
−
08 Февраль
14385Бухоро вилоятида аёл собиқ севгилисидан улар ўртасида бўлган ишқий муносабатни ошкор қилмаслик учун 30 минг доллар талаб қилди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси хабар берди.
Қайд этилишича, Бухоро вилояти Пешку тумани “Валфажир” МФЙда яшовчи 1991 йилда туғилган аёл Вобкент туманининг “Чаримгарон” МФЙда яшовчи 1994 йилда туғилган эркак билан 2019 йилдан бери ишқий муносабатда бўлиб, сир сақланиши лозим бўлган ёзишмалар ва фотосуратларни яқин қариндошларига маълум қилиш ёки ижтимоий тармоқлар орқали уни шарманда қилиш билан қўрқитиб, 30 минг АҚШ доллари талаб қилган.
Бухоро вилояти ИИБ Коррупция ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бўлими томонидан жорий йил 24 январь куни ўтказилган тезкор тадбир давомида у талаб қилган пуллардан 10 минг АҚШ доллари олаётган вақтида ушланган.
Билдирилишича, мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 165-моддаси (Товламачилик) 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Бухоро шаҳрида йигити билан ишқий муносабати акс этган видеони унинг оила аъзоларига ошкор қилиш билан қўрқитиб, 5 минг доллар пул талаб қилган 19 ёшли қиз ушланган эди.
LiveБарчаси