3 яшар боланинг қотили умрбод қамалдими?
3-саҳифа
−
30 Октябрь
11941Ижтимоий тармоқларда 3 ёшли боланинг қотили умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинганлиги ҳақида хабарлар тарқалди. Бироқ бу ҳақиқатга тўғри келмайди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов маълум қилди.
Билдирилишича, тергов натижасига кўра, айбланувчига нисбатан Жиноят кодексининг 97 (Қасддан одам ўлдириш) ва бошқа моддалар билан айблов эълон қилиниб, 23 октябрь куни жиноят иши мазмунан кўриб чиқиш учун судга юборилган.
Тошкент шаҳар судларининг маълум қилишича, Жиноят кодексининг 97, 25,97, 219 ва 251-1-моддаларида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбланаётган С.М. (1993 йилда Фарғона вилоятида туғилган)га оид жиноят иши Тошкент шаҳар судига жорий йилнинг 29 октябрь куни келиб тушган бўлиб, айни пайтда мазмунан кўриб чиқиш учун расмийлаштирилмоқда.
Маълумот учун, қотиллик жорий йилнинг 9 июль куни Тошкент шаҳрининг Яшнобод туманида содир бўлган. Яккатол кўчасидаги кўп қаватли уйда ижара асосида яшаб келаётган 1993 йилда туғилган эркак, ушбу манзилда қонуний никоҳдан ўтмасдан яшаб келган аёл билан келиб чиққан ўзаро жанжал оқибатида, аёлнинг биринчи турмушидан 2021 йилда туғилган ўғил фарзандига ўткир тиғли жисм (пичоқ) билан бир неча маротаба тан жароҳатлари етказиб, ҳодиса жойидан яширинган. Бола шифохонага олиб келингунга қадар вафот этган. Қотилга нисбатан “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилди.
Эслатиб ўтамиз, мазкур воқеа фонида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси спикери ўринбосари, “Миллий тикланиш” демократик партияси фракцияси раҳбари Алишер Қодиров мурғак болага ваҳшийлик қилган инсон яшамаслиги кераклигини айтганди