3 та клуб муддатидан аввал ЕЧЛни тарк этди
Спорт
−
12 Декабрь 2024 4894 1 дақиқа
Европа Чемпионлар лигасида (ЕЧЛ) умумий гуруҳ босқичининг 6-тур учрашувлари якунига етди ва Швейцариянинг “Янг Бойз” ва Словакиянинг “Слован” клублари муддатидан аввал турнирни тарк этди.
Ҳар икки жамоа 6 тур давомида бирорта ҳам очко жамғара олмади, турнирнинг энг ёмон клуби сифатида “Лейпциг” қаторига қўшилди.
Уларнинг барчаси назарий жиҳатдан плей-офф зонасида 8 очко билан охирги ўринда (24-ўрин) бораётган Загребнинг “Динамо”сига ета олмайди.
Шунингдек, “Ливерпуль” ва “Барселона” камида плей-оффда иштирок этишини кафолатлади. Шу билан бирга, “мерсисайдликлар” 6 турнинг барчасида ғалабани қўлга киритган ягона жамоа бўлди.
Мусобақанинг амалдаги ғолиби Мадриднинг “Реал” клуби эса 9 очко билан 20-ўринда бормоқда. Жамоа мусобақа доирасидаги кейинги ўйинларини Австриянинг “Ред Булл Зальцбург” ва Франциянинг “Брест” клубларига қарши ўтказади.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь