ЕЧЛда ҳафта футболчиси бўлиш учун номзодлар маълум бўлди

Спорт

image

Европа Чемпионлар лигасида ҳафтанинг энг яхши футболчиси бўлиш учун икки номзод номи эълон қилинди.

Шу тариқа, чемпионлик учун даъвогарлар ПСЖ ҳимоячиси Ашраф Ҳакими ва “Интер” дарвозабони Янн Зоммер ЕЧЛда ҳафтанинг энг яхши футболчиси бўлиш учун номзодлик қилмоқда.

Италия клуби дарвозабони Чемпионлар лигаси ярим финалида “Барселона” билан жавоб учрашувида (4:3) ўзининг феноменал сейвлари учун энг яхши футболчи деб топилди. Париж клубининг марокашлик ҳимоячиси Лондоннинг “Арсенал” клуби билан жавоб учрашувида (2:1) ғалаба тўпини киритди.

Тез орада ғолиб номи эълон қилинади.

ПСЖ ва “Интер” Чемпионлар лигаси финалига чиқди. Ҳал қилувчи ўйин 1 июнь куни Германиядаги “Арена Мюнхен” стадионида бўлиб ўтади, баҳс бошланиши Тошкент вақти билан 00:00 га белгиланган.


Мақола муаллифи

Теглар

Европа Чемпионлар лигаси Интер Ашраф Ҳакими Янн Зоммер

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг