Мюллер, Зоммер ва Хуммельс Португалия клубини сотиб олди

Спорт

image

Германия терма жамоасининг собиқ футболчилари Томас Мюллер ва Матс Хуммельс, шунингдек, Швейцария терма жамоаси дарвозабони Янн Зоммер бошчилигидаги немис инвесторлар гуруҳи Португалиянинг “Эштрела да Амадора” клуби акцияларининг 90 фоизини сотиб олди. Бу ҳақда “Record” нашри хабар берди.

Манбага кўра, келишув 40 миллион еврога баҳоланмоқда. Бу Португалия футболи тарихида оммавий савдога қўйилган спорт компаниясининг энг қиммат битими ҳисобланади.

Хабарларга кўра, эндиликда 2020 йилдан буён клуб президенти лавозимида ишлаб келаётган Паулу Лопо истеъфога чиқади. Унинг ўғли Франсишку Лопо эса бош директор лавозимида ишлашда давом этади.

Паулу Лопо 2020 йил июль ойида клуб учинчи дивизионда иштирок этаётган пайтда уни 72 минг еврога сотиб олган эди. “Эштрела да Амадора” 2023-2024 йилги мавсумда Португалия юқори дивизиони — Примейра Лигага қайтди.

Айни пайтда клуб молиявий муаммоларга дуч келмоқда. 2026 йил май ойида “Эштрела” 25 миллион евродан ортиқ қарзни қайта тартибга солишни сўраб судга мурожаат қилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Amazon асосчиси Жефф Безос иштирокидаги консорциум Англиянинг “Ливерпуль” клубининг озчилик улушини сотиб олганди.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг