3 ой ичида тез ёрдам хизматига энг кўп чақириқ водий вилоятларидан келган – ССВ 

Жамият

image

Ўзбекистонда 2024 йилнинг январь-март ойларида тез ёрдам хизматига жами 3 миллион 111 минг 148 та мурожаат келиб тушган. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълум қилди.

Қайд этилишича, чақирувларнинг аксариятини, яъни 2 миллион 205 минг 296 тасини шошилинч кўрсатма ташкил қилган. Шунингдек, 812 минг 247 та сурункали касалликлар ва 19 минг 114 та туғуруқ чақириқлари бўлган.

Энг кўп мурожаатлар:

  • Тошкент шаҳри – 330 919 та;
  • Фарғона вилояти – 326 436 та;
  • Андижон вилояти – 300 279 та;
  • Наманган вилояти – 271 791 та қайд этилган.

Тез ёрдам хизматига энг кам чақириқ Навоий (90 434 та), Сирдарё (107 180 та), Жиззах (116 878 та) ва Бухоро вилоятларида (150 852 та) ҳамда Қорақалпоғистон Республикасида (156 015 та) кузатилган.

Ўзбекистонда 2023 йилнинг ўтган уч ойи давомида тез ёрдам хизматига 3 миллиондан ортиқ чақириқ келиб тушган.


Мақола муаллифи

Теглар

Соғлиқни сақлаш чақириқ тез ёрдам

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг