3 долларлик пайпоқ Ўзбекистон терма жамоасини дисквалификациядан қутқариб қолди
Спорт
−
10:56 2038 2 дақиқа
Ўзбекистон эркаклар волейбол терма жамоаси Осиё ўйинлари давомида спорт кийимига қўйилган талабларни тўлиқ бажармагани сабабли дисквалификация қилиниши мумкин эди. Бироқ Япониядаги маҳаллий дўкондан 3 долларга сотиб олинган пайпоқлар жамоани мусобақадан четлатилиш хавфидан сақлаб қолган. Бу ҳақда “Mainichi Shimbun” нашри хабар берди.
Ўзбекистон терма жамоаси мусобақа давомида Халқаро волейбол федерациясининг барча ўйинчилар кийими ягона услубда бўлиши кераклиги ҳақидаги талабини бажармаган. Ушбу қоида нафақат формага, балки пайпоқ ҳам формага мос ва бир хил бўлиши талаб қилинган.
Волейболчилар муаммони ҳал қилиш учун Япониядаги FamilyMart дўконига бориб, 3 долларга оддий пайпоқ сотиб олган. Қизиғи шундаки, пайпоқлардаги рангли чизиқлар Ўзбекистон давлат байроғининг рангларига мос келган. Бу эса жамоага ягона кўринишни сақлаб қолиш ва эҳтимолий қоидабузарликнинг олдини олиш имконини берган.
Ўзбекистонлик волейболчиларнинг топқирлиги ижтимоий тармоқларда илиқ кутиб олинди. Мухлислар ушбу воқеани қизиқарли ҳолат сифатида баҳоламоқда. Кейинчалик FamilyMart савдо тармоғи вакиллари ҳам вазиятга муносабат билдириб, бундай воқеанинг бир қисми бўлганидан мамнун эканликларини таъкидлаган.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон эркаклар волейбол терма жамоаси 2026 йилда Япониянинг Айчи ва Нагоя шаҳарларида ўтказилган Осиё ўйинларида Гонконг терма жамоасини мағлуб этган ва мусобақани 15-ўринда якунлаган эди.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь