29 та хўжалик жамиятининг давлат акциялари инвесторларга сотилади
Жамият
−
29 Апрель 2019
4221Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев “Республика иқтисодиётига тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб қилиш механизмларини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори қабул қилинди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг “Ҳуқуқий ахборот” каналида хабар берилди.
Қарорга мувофиқ тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб қилишни фаоллаштириш йўллари белгиланади.
Кимё ва нефть-газ саноати, машинасозлик, банк-суғурта соҳасидаги давлат акциялари, хусусан, 29 та хўжалик жамиятларининг устав капиталларидаги давлат акциялари инвесторларга сотилади.
“Алоқабанк” АЖ, “Қизилқумцемент” АЖ, “Соса-соla Ichimligi” қўшма корхонасидаги давлат акциялари шулар жумласидандир.
“Road Show” дастурлари ишлаб чиқилади.
Халқаро бизнес аренада Ўзбекистоннинг ижобий имижини илгари суриш бўйича “Invest in Uzbekistan” ахборот кампанияси яратилади.
Шунингдек, 6 млрд 131 млн долларлик хорижий инвесторларга таклиф этиладиган истиқболли инвестиция таклифларининг рўйхати тасдиқланди.
2019 йилда Ўзбекистон вакиллари 9 та халқаро иқтисодий ва инвестициявий форумларда иштирок этади.
LiveБарчаси
Медведев Хитойга борди.
10:15