274 нафар кишида пневмония аниқланди, 4 бемор коронавирусдан вафот этди

Жамият

image

Кеча юртимизда 485 нафар кишида коронавирус, 274 нафар кишида пневмония аниқланиб, 4 нафар бемор вафот этди

Ўзбекистонда коронавирус билан боғлиқ ҳолат ўтган йилнинг июль – август ойларида кузатилгани каби хавфли тус олиб бормоқда. Кеча, 10 июль ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 115 минг 963 нафарни ташкил этмоқда. Кечанинг ўзида республика бўйлаб 485 нафар янги бемор аниқланди. Шунингдек, яна 274 кишида пневмония аниқланган. 

Янги касалланиш ҳолатларининг:

•    51 нафари Қорақалпоғистон Республикасида;
•    16 нафари Андижон вилоятида;
•    22 нафари Бухоро вилоятида;
•    36 нафари Жиззах вилоятида;
•    19 нафари Қашқадарё вилоятида;
•    9 нафари Навоий вилоятида;
•    15 нафари Наманган вилоятида;
•    35 нафари Самарқанд вилоятида;
•    18 нафари Сирдарё вилоятида;
•    25 нафари Сурхондарё вилоятида;
•    19 нафари Фарғона вилоятида;
•    14 нафари Хоразм вилоятида;
•    52 нафари Тошкент вилоятида;
•    154 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Кеча кун давомида 274 нафар кишида пневмония аниқланди.

Кеча кун давомида:

•    Қорақалпоғистон Республикасида 54 нафар;
•    Андижон вилоятида 24 нафар;
•    Бухоро вилоятида 15 нафар;
•    Жиззах вилоятида 51 нафар;
•    Қашқадарё вилоятида 15 нафар;
•    Навоий вилоятида 11 нафар;
•    Наманган вилоятида 16 нафар;
•    Самарқанд вилоятида 92 нафар;
•    Сирдарё вилоятида  29 нафар;
•    Фарғона вилоятида 56 нафар;
•    Хоразм вилоятида 10 нафар;
•    Тошкент вилоятида 39 нафар;
•    Тошкент шаҳрида 18 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 111189 (+430) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 96 фоизни ташкил этмоқда.

Шунингдек, 4 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 771 нафарни ташкил қилди.


Мақола муаллифи

Теглар

Коронавирус Пневмония

Баҳолаганлар

124

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг