248 кишини алдаган фирибгарлар суд залида томоша кўрсатди

3-саҳифа

image

248 нафар фуқарога автотранспорт воситаларини кредит ҳисобига олиб беришни ваъда қилиб, боплаб лақиллатган фирибгарларга нисбатан суд ҳукми ўқилди. Улар ҳатто суд залида ҳам катта томоша қўйган. Бу ҳақда Тошкент шаҳар суди матбуот котиби хабар берди.

Қайд этилшича, Cobalt, Nexia-3, Jentra, Malibu ва Isuzu машиналари ваъда қилинган мижозлар автомобиль ўрнига катта можорага дуч келган. Фирибгарлар бошланғич тўловларни қабул қилиб, сўнгра “қуённинг расмини чизган”. Мижозлар на пулларини қайтариб олган, на автомобиль олган.

Фирибгарлар мижозларга машиналарни 2 ҳафта ичида олиб беришни ваъда қилган, аммо 2 йиллаб одамларни сарсон қилган.

Улар ноқонуний “UzAvtoPremium” МЧЖ ва “AvtoAloGroup” МТ ташкил қилган. Сохта реклама ва эълонларга учган одамлар ўз қўллари билан уларга пулларини топширган. Бошланғич тўлов сифатида банк муассассаси орқали олинган жами 12 млрд сўм миқдордаги пуллар МЧЖ нинг корпоратив картаси билан нақдлаштирилган. 

“Агар мен буни фрибгарлигини билганимда бу ерда ишламаган бўлардим”, деган МЧЖда бошқарувчи бўлиб ишлаган судланувчи.

Жиноят ишлари бўйича Шайхонтоҳур туман судининг ҳукми билан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) 4-қисми “а”, “в” бандлари, 228-моддаси 2-қисми “а”, “б” бандлари ва 243-моддасида назарда тутилган жиноятларни содир этган 29 ёшли йигит 9 йил 6 ой, 26 ёшли йигит 9 йил ва 168-моддаси 4-қисми “а”, “в” бандлари, 228-моддаси 2-қисми “а”, “б” бандлари, 243-моддаси, 277-моддаси (безорилик) 2-қисми “а”, “б” бандларида назарда тутилган жиноятларни содир этган 27 ёшли йигит 8 йил 6 ой муддатга озодликдан маҳрум қилинган.

30 ёшли судланувчи қиз эса Жиноят кодексинининг 168-моддаси 4-қисми “в” банди ва 228-моддаси 2-қисми “а”, “б”  бандларида назарда тутилган жиноятларни содир қилганликда айбли деб топилиб, унга 5 йил муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланган.


Мақола муаллифи

Теглар

суд фирибгарлар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг