24 нафар ўқувчининг заҳарланишига туғилган кун торти сабаб бўлган
Жамият
−
09 Октябрь 2019
20707Аввалроқ, Андижон вилояти Андижон туманида 27 киши овқатдан заҳарлангани ҳақида хабар берган эдик. Улардан 24 нафари туманнинг 35-мактаб ўқувчилари, 1 нафари синф раҳбари, 1 нафари мактаб ўқувчисининг онаси – туғилган кун муносабати билан торт пишириғи тайёрлаб олиб борган, 1 нафари эса шу синф ўқувчиси уйдаги кичик ёшдаги синглисига бергани натижасида заҳарланиш қайд этилган.
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси мазкур ҳолат бўйича барча маълумотларни очиқлади.
Қайд этилишича, жорий йилнинг 7 октябрь куни соат 16:00ларда Андижон туманидаги 35-сонли умумтаълим мактаби 3-А синф ўқувчиси Мубина О.нинг туғилган куни муносабати билан синфда ўтказилган тадбир вақтида онаси томонидан уй шароитида тайёрланган тортни синфдаги 24 нафар ўқувчилар истеъмол қилишган.
Натижада синфдаги Мубина О.ни онаси, синф раҳбари ва 24 нафар ўқувчилар заҳарланиб, бугун, 9 октябрь куни туман тиббиёт бирлашмасига қарашли юқумли касалликлар бўлимига мурожаат қилишган.
3 нафар ўқувчиларнинг ҳолати ўрта оғир ҳолатда бўлганлиги сабабли юқумли касалликлар бўлимида тиббий ёрдамлар кўрсатилмоқда.
Мубина О.ни онаси, синф раҳбари ва 21 нафар ўқувчилар юқумли касалликлар бўлимида соғлиғи назоратдан ўтказилиб, уйларига рухсат берилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Андижон туман прокуратураси томонидан теговга қадар текшириш ҳаракатлари олиб борилмоқда.
LiveБарчаси