+220. ССВ тунда коронавирусга чалинганлар ҳақида маълумот берди
Жамият
−
24 Сентябрь 2020
89352020 йил 24 сентябрь соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 220 нафарга ошиб, 53 667 нафарни ташкил этмоқда.
Янги касалланиш ҳолатларининг:
• 101 нафари Тошкент шаҳрида;
• 35 нафари Қашқадарё вилоятида;
• 19 нафари Сурхондарё вилоятида;
• 13 нафардан Бухоро ва Жиззах вилоятларида;
• 12 нафардан Самарқанд ва Сирдарё вилоятларида;
• 7 нафари Фарғона вилоятида;
• 5 нафари Навоий вилоятида;
• 3 нафари Қорақалпоғистон Республикасида аниқланган.
Шу билан бирга, 1 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.
Айни пайтда Ўзбекистонда 49 832 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (93 фоиз) соғайган.
Ҳозирда мамлакатда 3 390 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.
LiveБарчаси