2027 йилдан илк триллионерлар пайдо бўла бошлайди

Олам

image

Америкалик машҳур тадбиркор, SpaceX ва Tesla асосчиси Илон Маскнинг 3 йил ичида триллионерга айланиши прогноз қилинмоқда. Бу ҳақда “The Guardian” ёзмоқда.

“Informa Connect Academy” гуруҳининг ҳисоб-китобларига асосланса, Маскнинг бойлиги йиллик ўртача 110 фоизга ўсиб бормоқда. “Bloomberg Billionaires Index” маълумотларига кўра, Маск аллақачон 251 миллиард доллар билан сайёрадаги энг бой одам ҳисобланади.

2028 йилда бизнес-конгломерат асосчиси Гаутам Адани (Ҳиндистон) дунёдаги иккинчи триллионерга айланади. Унинг бойлиги йилига ўртача 123 фоизга ошади. Шунингдек, 2028 йилда Nvidia бош директори Женсен Хуанг ва индонезиялик магнат Пражого Пангесту бир триллионга эга бўлиши мумкин.

Louis Vuitton Moet Hennessy компаниялар гуруҳи бош директори Бернард Арно эса 200 миллиард доллар бойлиги билан дунёнинг энг бой одамлари рўйхатида учинчи ўринни эгаллаб турибди. Бернард Арнонинг бойлиги 2030 йилда бир триллионга етиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Республикачилар партиясидан президентликка номзод Дональд Трамп президентлик сайловларида ғалаба қозонса, ҳукумат самарадорлигини ошириш учун комиссия тузишга ваъда берди ва унга бизнесмен Илон Маск раҳбарлик қилишини маълум қилди. Трамп ноябрь ойидаги сайловда ғалаба қозонса, ҳукумат дастурлари аудитини ўтказиш учун раҳбариятига Маск ҳам кириши мумкин бўлган махсус комиссия тузиш имкониятини кўриб чиқмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Илон Маск Бернард Арно Пражого Пангесту Гаутам Адани Женсен Хуанг

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг